15 October 2016
19:41 - Қаёққа қараманг, террорсиз ва террорли ўлим, ислом терроризмига ҳам кўникиш керакми?
Мана охирги соатларда юз берган ва оммавий ахборот воситалари ёритилган воқеалардан учтаси:

1. АҚШнинг Колифорния штатидаги Лос Анжелес шаҳри яқиннидаги бир шаҳарчада кўнгилочар тадбир (инглизлар “party”, руслар “вечеринка” дейишади) ўтказилаётган жойга қурол билан кириб келган бир одам пала-партиш ўқ отиб, 3 кишини ўлдирибди, ўнлаб ярадорлар бор. Воқеа бугун кечаси бўлган. Аммо, бу ҳақда полиция расмийларига асосланиб эрталаб хабар берган Reuters Агентлиги даҳшатли воқеанинг бошқа тафсилотларини ҳалигача бергани йўқ. Балки, бермас ҳам. Чунки, ҳамма ёқда ҳар куни бу каби қонли воқелар бўлиб ётибди, улр диққатга ҳам сазовар эмас, деб ҳисобланмоқда.

2. Times of India газетаси тарқаттган хабарга кўра, Хиндистоннинг Varanasi ва Chandauli вилоятлари чегарасидаги Раджгахт кўпригидан ўтаётган маҳаллий диний оқимнинг Jai Gurudev исмли лидери тарафдорлари ичида чиққан ваҳима туфайли одамлар бир-бирларини босиб-янчиганлар. 14 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Буни ҳам тушуниш мумкин, чўнки, Ганга дарёси бўйида ўтказладиган икки кунлик маросимларда иштирок этиш учун кетаётган одамларнинг сони 100 мингдан кўп экан.

3. Бугун Боғдод шаҳрида шиалар ўзлари муқаддас деб ҳисоблайдиган Муҳаммад пайғамбарнинг набираси Ҳусайин ибн Алининг ўлим куни – Ашура куни маросимларини ўтказиш учун тўпланган жойларида ўлимчи-террорист ўзини-ўзи портлатиб, турли хабарларга кўра, 40-60 кишини ўлдирган, ярадорлар ҳам жуда кўп.

ИШИД бу ҳужум ўзи тарафидан уюштирилганини Интернет орқали билдирибди.

Мана фақат бир кунда юз берган кўплаб фожеавий воқеаларнинг учтасини хабар қилдик. Ҳамма ерда қон оқмоқда, одамлар ҳалок бўлмоқда.

Биринчи ва иккинчи хабарлардаги каби воқеаларни йўқ қилиб бўлмаслиги аниқ. Ислом терроризминичи? Ислом терроризмининг илдизлари Ислом динининг ҳозирги хато тушунчаларидадир. Демак, Ислом дини бу хато тушунчалардан қутилиш учун ўз ичида фундаментал ислоҳотлар ўтказмугунча, биринчи навбатда, дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча, ислом терроризмига Ер юзида бўлиб турадиган оддий воқеалардан бири сифатида кўникишимиз керак бўлади.

“Бирлик” Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигининг фикрича, Ислом динида фундаментал ислоҳотларни тезроқ ўтказиб, ислом терроризмига чек қўйиш мумкин ва керак.

Расмда – Боғдодда шиалар Ашура куни муносабати билан ўрнатган чодирлар. Ўлимчи-террорист шундай чодирларнинг биттаси ичида ўзини портлатган.