11 October 2016
23:02 - Туркияда Фавқулодда Ҳолат 3 ойга узайтирилди

15 июль куни кечаси давлат тўнтаришига уриниш мағлубиятга учрагач, бу мамлактда 3 ойлик Фавқулодда Ҳолат эълон қилинган эди. Бугун Туркия Буюк Миллат Мажлиси ҳукуматнинг Фавқулодда Ҳолатни яна 3 ойга узайтириш таклифини қабул қилди.

Расмий хабарларда айтилишича, бу қарор учун исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси ҳамда миллатчи/миллатпарварларнинг Миллиётчи Ҳаракат Партияси депутатлари овоз беришган. Онамухолифат Жумҳурият Халқ Партияси ва курдлар тарафидан тузилган Халқларнинг Демократик Партиси депутаталари бу қарорга қарши бўлишган.

Адолат ва Тараққиёт Партияси парламентда кўпчилик овозга эга бўлгани сабабли, Фавқулодда Ҳолатни узайтириш қарори қабул қилиниши аввалдан маълум эди.