10 October 2016
18:04 -
Муваққат президент Шавкат Мирзиё Сенатга умумий авф бўйича таклиф киритди, яна эски тос, эски ҳаммомми?

Шунингдек, Сенат ялпи мажлисининг кун тартибида “Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳожатманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида"ги, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳам кўриб чиқилади.
Амнистия масаласини кўриб чиқиш - ҳар йили бўладиган воқеа. Сенат аввалари Президент Ислом Каримнинг амнистия таклифларини кўр-кўрона тасдиқлагани каби, бу йил вақтинча президентнинг таклифларни кўр-кўрона тасдиқласа керак. Аммо, моҳиятан бирон ўзгариш бўладими, сиёсий маҳбуслар ҳам амнистия бўйича озод қилинадими? Кўрамиз.