22 September 2016
08:42 -
АҚШнинг Шарлотта шаҳрида полициячи қора танлини отиб ўлдиргандан кейин бошланган норозилик намойишлари зўравонликка айланди

Кеча кечқурун асосан қора танлилардан иборат бўлган намойишчилар зўравонлик аломатлари ҳам кўрсатишга бошлаганларидан кейин, уларга қарши кўз ёшартирувчи газ сепилди, ҳатто ўқ ҳам отилди шекилли, бир намойишчи ўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо, полициянинг расмий хабарига кўра, у ўлмаган, оғир ярадор бўлган, ҳозир касалхонада, аҳволи оғир.
Кеча кечасига яқин шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинди, АҚШ телеканаллари воқеаларни жонли ёйинда кўрсатиб бормоқдалар.
Намойишчилар сони кўп эмас, балки, бир неча юздир. Улар тарқоқ шаклда шу дақиқаларда ҳам бақир-чақир қилишмоқда.