08 September 2016
07:19 -
Ҳақиқий хабар: Ўзбекларнинг даромад даражаси дунёда ўртачадан пастроқда
БМТнинг Саноатни Ривожлантириш Ташкилоти (ЮНИДО) маълум қилишича, Ўзбекистон даромад даражаси бўйича дунё мамлакатлари орасида ўртадан қуйи (пастга яқин ўрта) поғонага жойлаштирилган (1 минг 046 – 4 минг 125 АҚШ доллари). Собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида Россия, Эстония, Литва ва Латвия даромад даражаси юқори бўлган мамлакатлар қаторида (12 минг 746 АҚШ долларидан бошланади). Қозоғистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Беларусь даромад даражаси ўртадан юқори бўлган мамлакатлардир. Булар - Ялпи Миллий Даромад (ЯМД) 4 минг 126 доллардан 12 минг 475 долларгача бўлган мамлакатлар ҳисобланади.
Қизиғи шундаки, ана шу маълумотлар бир қатор маҳаллий веб нашрларда чоп қилинди.
Бундан ҳам қизиғи, дейди мухбиримиз, Ўзбекистон ва ўзбекларнинг аянчли аҳволини кўрсатувчи бундай рақамларни “Бирлик” Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери эълон қилиб келарди. Нима энди, Ислом Карим ўлар-ўлмас, мамлакатимизга сўз эркинлиги кириб келмоқдами? Шундай бўлса, бу ҳам “Ҳаракат”нинг ғалабасидир, чунки, ойни этак билан ёпиб бўлмайди.