02 September 2016
20:15 -
Ислом Карим инида, Нурсултон Назарбой Пекинда Хитой раҳбари билан учрашди, кейин G20 cаммитида қатнашмоқчи

Маълумки, дунёнинг энг бой ва ривожланган 20 мамлакати раҳбарларининг йиғилиши, ҳар йили G20 cаммити номи остида ўтказилади. 2013 йили бундай саммит Санкт-Петербургда ўтказилганда Нурсултон Назарбой Путинниннг меҳмони сифатида унга қатнашган эди. Мана энди у Хитой лидерининг меҳмони сифатида Ханчжоуда ўтказиладиган G20 cаммитида иштирок этади.
Мана энди ўйлаб кўринг, нимага раҳматли, э... кечирасиз, бечора Ислом Каримни бундай йиғилишларга ҳеч ким таклиф қилмайди? Балки, тан олиш керакдир, дунё ўзбекларни бир тийинга олмай қўйди, бунинг азобини эса бечора, э... кечирасиз, раҳматли Ислом Карим чекди.