22 August 2016
01:09 - Рио-2016: Олимпиячиларимиз олтин медаллар сони бўйича қозоқларни ортда қолдириб, муштлашишдаги олтин медаллари бўйича жаҳонда биринчи ўринга чиқдилар

Боксчиларимиз Фазлиддин Ғоибназаров (расмда) ҳамда Шаҳобиддин Зоировларнинг кеча финалдаги ғалабаларидан сўнг олтин медалларимиз сони 4 тага чиқди. Икки курашчимиз Ихтиёр Наврўзов ва Магомед Ибрагимов кураш бўйича бронза медаллари олганини ҳисобга олсак, медалларимизнинг умумий сони 13 тага етди. Шундай қилиб, Ўзбекистон 4 та олтин, 2 кумуш ва 7 бронза медали эгаси сифатида жаҳон давлатлари ичида 21-ўринга кўтарилди.

Қозоғистон ҳаммаси бўлиб 17 та медалли бўлса ҳам, олтин медаллари биздан кам бўлгани сабаби, 22 ўринга тушди.

Ўзбекистоннинг олган медалларидан 3 та олтини, 2 та кумуши, 2 та бронзаси бокс бўйича, шу сабабли, Ўзбекистоннинг бокс бўйича терма жамоаси дунёда биринчи ўринни эгаллади.

Инсонларнинг эркинликлари бўйича жаҳонда охиридан 2-чи бўлган Ўзбекистонимиз спортнинг муштлашиш тури бўйича 1-чи ўринда бўлиши табиий бўлса керак. Наҳотки, энди қирғиз фашистлари ўзбеклардан қўрқишга бошлайди?