14 August 2016
08:25 - Ангела Маркелга маслаҳат: Мусулмон қочқинларни мамлакат иқтисодига эмас, Европа менталитетига интеграция қилиш керак
Немисларнинг Bild гезетасига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Германия канцлери Ангела Маркел ўз мамлакатидаги энг катта ширкатларнинг раҳбарларини сентябрь ойида бир йиғилишга чақирмоқда. Унинг мақсади - катта ширкатларни ишга кўпроқ қочқинларни олишга ва шу йўл билан уларни мамлакат иқтисодига интеграция қилишга чақиришдир.

Ҳукуматнинг бу ташаббуси “Ҳаммамиз биргамиз” деган ном олибди, бу лойиҳада Siemens, Evonik, Opel, VW ва RWE каби ширкатлар иштирок этмоқчи.

Аммо, мамлакат аҳолисида қочқинларга, очиғини айтса, мусулмон қочқинларга муносабат кун сайин ёмонлашиб бормоқда. Бунинг сабаби - ислом терроризмининг кучайиб ва кенгайиб бораётганидир.

Бу масалада, ҳамма Ғарб мамлакатларида бўлаётгани каби, Германия раҳбарияти ҳам хато қилмоқда, дейди мухбиримиз. Мусулмон қочқин ва муҳожирларини иқтисодга интерация қилиб, уларнинг Ғарбга интеграция бўлишларига эришиб бўлмайди, ислом терроризмининг илдизларини кесиб бўлмайди. Чунки, кўп марта такрорлаётганимиздек, ислом терроризмининг илдизлари Қуръоннинг ўрта асрлардан ҳам аввал қилинган хато тафсири натижасида Ислом дини тарафидан қабул қилинган хато тушунчалардадир.

Бу хато тушунчалар, масалан, давлат ислмий бўлиши кераклиги, мусулмонлар шариат қонунлари бўйича яшаши кераклиги, мусулмон бўлмаганлар “кофир” ҳисобланиши, Ислом дунёсининг жаҳонда энг қолоқ ва қашшоқ қисми эканлигининг сабабчиси Ғарб, яъни кофирлар деб ҳисобланиши ва бошқалар – мусулмонларнинг Ғарбга интеграция бўлиши йўлидаги тўсиқлардир, бу тўсиқлар бор экан, ислом терроризми фақат гуркирайди.

Ғарбнинг замонавий қадриятлари, маданияти, анъаналарини тан олган ва янги жамиятга интеграция бўлишга рози бўлганларнигина Ғарб давлатлари қабул қилишлари керак. Ғарбда очилаётган мачитлар ҳам Ғарбда қабул қилинган дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишлари шарт. Чунки, акс ҳолда, қолоқ менталитетли мусулмонлар Ғарбни ҳам ҳалокат йўлига судрайдилар. Бу эса, бутун инсониятнинг ҳалокатига йўл очишдир.