14 August 2016
01:50 - Ўзбекистонда Совет замонининг шанбаликлари руҳидаги умумхалқ ҳашарининг навбатдагиси ўтади, бу анъана қачон йўқ қилинади?
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан шу йилнинг 20-21 август кунлари мамлакатда умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади. Бу ҳақдаги маҳаллий матбуот хабарларида ҳар йили Мустақиллик Байрами арафасида умумхалқ ҳашари ўтказиш анъана тусини олгани таъкидланади.

Тадбир вақтида кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, муқаддас қадамжолар, болалар майдончалари, йўллар, йўлкалар ва ариқларни тозалаш ва ободонлаштириш режалаштирилмоқда. Барча маҳаллалар ва тураржой массивларида гул, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, бўш жойларни кўкаламлаштириш, дарахт шохларини кесиш ва оқлаш мўлжалланмоқда.

Шуни эслатиш керакки, СССР замонида Лениннинг туғилган куни бўлмиш 22 апрелга яқин шанба кунларидан бирида коммунистлар “шанбалик” (русчасига – субботник) номи билан танилган умумхалқ ҳашари ўтказардилар. Коммунистик менталитетдан қутиломайдиган Ислом Карим ўша коммунистик анъанани август ойига ўтказгани ва буни тан олган ўзбекларнинг аҳволи устидан бутун дунё кулмоқда, демоқчимасмиз. Чунки, дунёда Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллати борлигини биладиганларнинг сони ўта тезлик билан тушиб бормоқда, яқинда МДҲ ичида ҳам Ўзбекистонни унутишга бошлашади.

Мамлакатимизда Ислом Карим раҳнамолигида ҳукмдорлик қилаётган тожиклар режими йиқитилгандан кейин, ўзбеклар бунақа масхарабоз анъаналарни бир тепиб улоқтирадилар.

Расмда: Елкаси билан ходанинг орқа учидан кўтариб кетаётган Владимир Ленин 1920 йилда ўтказилган биринчи субботникда. Расмни яхшироқ кўришни истаганлар уни курсор билан босишлари ва Лениннинг ўрнига Ислом Каримни қўйиб кулишлари мумкин.