11 August 2016
09:19 - Сенсация эмас: Ислом терроризми Канадагача етиб борди

Канадада фаолият юритувчи CBC News агентлиги хабар қилишича, 24 яшар Арон Драйвер (Aaron Driver) исмли ИШИДчи йигит Онтарио шаҳрининг яқинидаги Стратрой шаҳарчасида полиция тарафидан отиб олдирилган. У ўз тайёрлаган бомбани одамлар кўп бўладиган жойда портлатишга тайёрланаётгани полицияга маълум бўлгач, кеча кечқурун отиб ташланган.

Хабарда айтилишича, Арон Драйвер ИШИД тарафдори эканлиги 2014 йилдаёқ маълум бўлган ва у 2015 йилнинг июнь ойида ҳибсга олинган, аммо полиция назорати остида туриш шарти билан шу йилнинг бошларида озод қилинган экан.

Ҳақиқатда, бу хабарни сенсация деб бўлмайди. Жаҳоннинг ҳамма жойида ислом терроризми гуллаб бормоқда. Уни на куч билан, на Канада полицияси ўйлаб топган йўл билан жиловлаб бўлмайди, чунки, унинг илдизлари Қуръонниннг нотўғри тафсир қилинишидан келиб чиққан ва ҳозир Ислом дини тарафидан тан олинган хато тушунчалардадир. Бу балодан қутилишнинг ягона йўли – Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик принципини қабул қилишига эришишдир.