07 August 2016
08:22 -
XXXI Олимпиада ўйинларининг очилишилда шарманда бўлган спортчиларимиз биринчи ғалабага эришдилар

Лекин, нима бўлса ҳам, ўйинлар бошланди. Олимпиадада қатнашаётган мамлакатлар ўз спортчилари қўлга киритган медалларни санашга ҳам бошлашди. Масалан, ўрислар биринчи олтин медални қўлга киритганларидан хурсандлар, Қозоғистон дзюдо бўйича битта кумуш ва битта бронза медали олишга улгурибди.
Ўзбекистон ҳам қуруқ қолмади, биринчи ғалабага эришдик, ихчамгина полвонимиз Диёрбек Ўрозбоев оғирлиги 60 килограмгача бўлган дзюдочилар ичида учинчи ўринга чиқиб, бронза медали олди.
Дарвоқе, аҳолиси 31 млн бўлган Ўзбекистондан 69 спортчи, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистондан 105 спортчи Олимпиадада қатнашмоқда. Аҳолиси биздан 3,5 баравар кам бўлган Озорбайжон эса, 55 спортчи юборибди.