02 August 2016
20:32 - Толибон Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги туманни босиб олди

“Озодлик” радиосининг хабарига кўра, таркибида хорижликлар, жумладан ўзбекистонликлар бўлган Толибон жангарилари ўтган ҳафта шимолий Қундуз вилоятининг Ўзбекистон ва Тожикистон чегараси яқинидаги Қалъаи Зол туманини босиб олди. Радио ходимлари суҳбатлашган Афғонистон ҳукумати расмийларининг эътироф этишича, ҳозирга келиб Кундуз вилоятининг аксар туманлари тўлалигича Толибон назоратига ўтган.

Маҳаллий расмийларга кўра, аҳолиси 60 мингдан зиёд бўлган Қалъаи Зол туманининг минглаб аҳолиси ўз уй жойларини ташлаб, вилоят маркази Кундуз шаҳри ва бошқа минтақаларга кўчишга мажбур бўлган. Толибон жангариларига қаршилик кўрсатаётган қўмондонларнинг огоҳлантиришича, агар Афғонистон марказий ҳукумати ва АҚШ етакчилигидаги иттифоқчи кучлар йирик ҳарбий амалиётни йўлга қўймаса, жангарилар Амударё орқали Тожикистон ва Ўзбекистонга чегарадош ҳудудларга сизиб ўтишлари мумкин.

Ислом террорчиларини куч билан тўхтатиб бўлмаслигини "Бирлик" Партияси ва унинг жарчиси бўлган "Ҳаракат" Агентлиги йиллардан бери айтиб келмоқда. Бошқача йўллар борлигини эса, бошқаларни қўйиб туринг, америкаликлар ҳам тушунмаяптилар. Уларнинг радиоси бўлган ""Озодлик" радиоси ҳам ўшалардан-да.