28 July 2016
19:03 - Ўзбекистон Хавфсизлик Кенгаши Ислом Карим раислигида Афғонистон билан чегарадаги вазиятни муҳокама қилди
Кеча Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши мамлакатимизнинг жанубий чегаралардаги вазиятни муҳокама қилди. Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигига кўра, Хавфсизлик Кенгаши мажлисини унинг раиси Ислом Карим бошқарган. Мажлисда мамлакатнинг жанубий сарҳадларида хавфсизликни таъминлаш, таҳдид ва хавф-хатарларни бартараф этиш, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда минтақадаги қўшни давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилган.

Хавфсизлик Кенгашининг аъзоларидан ташқари ҳукуматнинг вакиллари ҳам иштирок этган мажлисга доир биронта пичоққа илинадиган тафсилот хабарда берилмайди. Бу – табиийдир, чунки, бу ташкилот йиғилишининг тафсилотлари кўпинча давлат сири бўлади

Шундай экан, мажлис ўтказилгани ҳақидаги хабарнинг нима кераги бор эди? Балки, ҳали Ислом Карим ҳаётда эканлигини “Ҳаракат”га кўрсатиш асосий мақсад бўлмадимикан? Ҳар ҳолда шундай бўлган бўлса керак. Кўриб турибсизки, аянчли аҳволда бўлса ҳам Ислом Карим ҳали бор.