08 June 2009
21:26 -
Ўзбек мардикори ўқувчи қизни ўлдиргани учун 23 йилга қамалди
Бугун Москва шаҳар суди 15 ёшли Анна Бешновани ўлдирган Ўзбекистон фуқароси Фарход Тусуновни 23 йилга озодликдан маҳрум қилувчи ҳукм чиқарди, деб хабар беради русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги. Фарход Тусунов Россия Жиноят Кодексининг “қотиллик”, “зўрлаш”, “сексуал характеридаги зўравонлик ҳаракатлари” моддалари билан айбланган. Ўлдирилган қизнинг ота-оналарига қотилдан 4 миллион рубл пул ҳам ундирилади. Яна бир қатор жабрланувчиларнинг иши шаҳар фуқаролар судига ўтказилган.
РИА «Новости» агентлигиниг билдиришича, Анна Бешневанинг ота-онаси Москва шаҳар судининг ҳукми бўйича шикоят аризаси бериб, Фарход Тусуновни умрбод озодликдан маҳрум этишни талаб қилмоқчи. Айни хабарда айтилишича, айбланувчининг адвокати Юрий Ефименков ҳам ҳукмдан норози эканлигини, бу хусусда апелляция аризаси берилишини билдирган. Унинг фикрича, суд ишнинг баъзи тафсилотларини тўла аниқламаган.