08 June 2009
01:23 -
Фарғона вилояти Дангара тумани Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди
Навбатдан ташқари бўлган бу сессияда ташкилий масала кўрилди. Шу пайтгача Охунбобоев тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган, 1973 йилда туғилган Шуҳрат Абдусаломов туман ҳокими этиб сайланди. Туманнинг олдинги хокими Алижон Азимов 2007 йилги буғдой йиғим-теримида вақтида бўлган ўғриликлар, жумладан, қўшиб ёзишларда айбланиб ҳибсга олингади. Шу кунларда ҳам унинг устида тергов давом этмоқда.
Туман ҳокими қамалган бўлса ҳам, узоқ вақт туман ҳоким вазифасини бажарувчи томонидан идора этиб келингани Ўзбекистон учун оддий воқеа, дейди мухбиримиз. Мамлакатнинг энг юксак лавозимларидан тортиб энг пастагиларгача шу манзарани кўриш мумкин. Бунинг сабаби - кадрлар масаласида ҳалигача собиқ Совет тузумининг касод бўлган усуллари қўлланилиши, ҳамма даражадаги раҳбарлар ичида эртанги кунга ва ҳатто ўзига ишончсизлик кайфияти чуқур ўрнашиб олганидир