07 June 2009
04:05 -
Гуржистон сайти Ўзбекистон ҳам ҳақида
Гуржиларнинг Грузия-Online сайтида “Москва империяни қўмасамоқда” номли мақола чоп этилган. Мақола муаллифи, исмига кўра, озори бўлса керак, Қорабоғ, Приднестровье, Гуржистон-Абхазия конфликтлари мисолида Россия собиқ империясини қўмасаётганини, бу конфликтларни унинг ўзи яратиб, улардан ўз ҳокимлигини тиклаш учун фойдаланаётгани ёзади.
Кейин муаллиф тўсатда Ўзбекистонга ўтиб, Москва Марказий Осиё мамлакатларини Ўзбекистонга қарши ишлатиаётгани хусусида назария яратишга бошлайди. Яъни, Ўзбекистон, аслида, Ислом Карим назарда тутилмоқда, Россиянинг орбитасидан чиқишга, мустақил сиёсат юритишга интилмоқда, Россия эса, уни орбитада ушлаб туриш учун қўшнилардан фойдаланмоқда.
Бу фикрлар, айниқса, Ислом Карим Москва орбитасидан чиқишга ҳаракат қилаётгани ҳақидаги фикр, мақола муаллифининг реалликни билмаслигини кўрсатади. Реаллик шундан иборатки, бу хусусда “Ҳаракат” журналида махсус мақоллар бор, Ислом Карим Москванинг, аниқроғи, Лубянканинг одами. Россияга Лубянка ҳукмрон экан, Ислом Карим ҳеч қачон унинг чизиғидан чиқмайди.
“Москва империяни қўмасамоқда” (русчаси - Имперская ностальгия Москвы) мақоласи билан сайтимизнинг “Актуал Мавзу” бўлимида танишиш мумкин.