29 June 2016
01:42 - Истанбулда даҳшатли теракт: Икки террорист аввал автоматдан оқ отиб, кейин ўзларини портлатдилар, 10 киши ҳалок бўлди, камида 50-60 ярадор бор

Бироз аввал, маҳаллий вақт билан кеча кечқурун 10 ва 11 орасида Истанбулдаги Отатурк аэропортининг чет эллар терминалида 2 террорист полициячилар ўзларига диққат билан қараётганларини сезиб қолгач, Калашников автоматлари билан атрофдагиларни ўққа тутдилар, сўнгра олдинма-кетин ўзларини портлатдилар.

Расмийларнинг хабарича, 10 киши ҳалок бўлган, 6 нафари оғир, 60 га яқин одам ярадор бўлган. Баъзи ахборот воситалари 30 га яқин одам ўлганини айтмоқдалар.

Туркиянинг Радио ва Телевидение Бошқармаси Истанбулдаги терактлар ҳақида хабар тарқатишни вақтинча тақиқлабди. Маъносини умуман тушуниб бўлмайдиган тақиқ.