06 June 2009
20:40 - Бухорода янги завод иш бошлади
Бухоро вилояти Вобкент туманида ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш заводи иш бошлади. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхона кунига юз тоннагача чигитни қайта ишлаб, 50 тоннага яқин маҳсулот тайёрлаш қувватига эга.

Корхонада ишлаб чиқарилаётган сифатли қадоқланган маҳсулот харидорларга манзур бўлмоқда, дейилади ЎзАнинг хабарида. Бу ерда айни пайтда олтмишга яқин киши иш билан таъминланган.

– Корхонамизда кунгабоқар, соя, масхар сингари мойли уруғларни қайта ишлаш имконияти ҳам яратилди, – дейди “Вобкентёғ” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Шерзод Жўраев. – Бу борада тегишли фермерлар билан шартнома тузилди. Бу эса сехларнинг барқарор ишлашини ва истеъмолчиларга узлуксиз маҳсулот етказиб берилишини таъминлайди.