05 June 2009
20:30 -
Доғистон Ички ишлар вазири ўлдирилди
Доғистоннинг пойтахти Махачкалада номълум одам ёки одамлар тарафидан Ички ишлар вазири Адилгерей Магомедтагиров ўлдириб кетилган.
Рус ахборот воситаларидан тарқатилган хабарга кўра, бугун маҳаллий вақт билан тахминан 13:00 да вазир ва вазирликнинг Солиқ жиноятлари бўйича Бошқармасининг бошлиғи Абдужапар Магомедов “Маракеш” номли банкет зали олдига келишган. Бу залда бироздан кейин вазирнинг қизини никоҳ тўйи бошланиши керак эди. Шу вақтда қаршидаги 9 қаватли уйнинг квартираларидан бирининг деразасидан уларга қаратиб ўқ ёғдирилган. Юрагига ўқ тегиши натижасида вазир шу ернинг ўзида ўлган, бошқалар ярадор бўлган.
53 ёшдаги вазир бу лавозимни 1998 йил май ойидан бери эгаллаб келар экан.