05 June 2009
14:12 - Россия Федерал Хавфсизлик Бошқармасининг ходими Ингушистонда ўлдирилди
Ингушистоннинг шаҳарчаларидан бири ёнида Федерал Хавсизлик Бошқармасининг ходимлари ва маҳаллий жангарилар ўртасида отишма бўлган ва Федерал Хавфсизлик Бошқармасининг бир ходими бу отишмада ўлган.



Расмий хабарларда жангарилар отряди 12 кишигача бўлгани, улардан 4 киши ўлдирилгани айтилади.



Сўнги ойларда Доғистон, Ингушистон ва Чеченистонда Россиядан мустақил бўлиш учун курашаётган кучларнинг активлиги кескин ошди. Ҳар куни бирон ерда қонли тўқнашув бўлмоқда. Айниқса, Москвадаги марказий ҳукумат молиявий-иқтисодий инқироз остида саросимада экан, жойларда марказга қарши кураш авж олмоқда.