30 April 2016
07:44 -
ЗОМИН ПРОКУРОРИ БЕКТОШ СОИПОВ ПРЕЗИДЕНТ СИЁСАТИНИ САБОТАЖ ҚИЛМОҚДА! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №7, 25.04.2016)

Шу йилнинг 16 апрель куни Жиззах вилоятининг Даштобод шаҳарчасидаги Санъат ва мусиқа коллежида ўтган мажлисда вилоятдаги ҳуқуқ ҳимоячилари фаолиятини кескин танқид остига олиб, уларга нисбатан таҳдид қилган ва оммани ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат қилмасликка чақирган прокурор: “Ўзларини ҳуқуқ ҳимоячилари деб юрган бу кимсалар Америкада яшаётган мухолиф.... одамлар билан ҳамкорлик қилмоқда, уларга ишонманглар ва мурожаат қилманглар. Мана биз бор, милиция ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари бор,” деган.
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги ҳамда "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ижросига бағишланган мажлисда милиция ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини юқорида назарда тутилган “ҳуқуқ ҳимоячилари” билан курашга чақирган прокурор Жиззах вилояти худудида бундай ҳолатларнинг тугатилишини айтибди. Демак, Жиззахда президент Ислом Каримов ишонган ва уларнинг фаолиятига эркинлик бериш керак, деётган фуқаролик жамияти ваикллари бўлган ҳамкасбларимизга кенг кўламли таъқиблар бошланади.
Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясида ҳар бир инсон ўзи якка ҳолда ва бошқалар билан биргаликда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини миллий ва халқаро миқёсда рағбатлантириш, ҳимоя қилишга ҳаракат қилиш ва рўёбга чиқариш ҳуқуқига эканлиги таъкидланган. Шундай экан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси президент сиёсатига саботаж қилаётган қонун пешвосининг қилмиши юзасидан изоҳ бериши лозим. Аксинча, президент фуқаролик жамияти барпо этиш юзасидан қонунга зид қарор ва фармойишлар бераётган ёки оммани нотўғри йўлга бошлаётган бўлса унга нисбатан чора кўриши лозим.