27 April 2016
09:12 -
Лазер нури орқали учувчига халақит берган одам бир неча йилга қамалади, аслида, жазо бундан ҳам қаттиқроқ бўлиши керак

Агарда лазер нури билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ўлим ҳолатига олиб келса, 3 йиллик ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш кўзда тутилган. Ҳуқуқбузарлик инсонларнинг қурбон бўлишига, авиаҳалокатга олиб келса, жавобгар 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилади. Аслида, дейди мухбиримиз, бундай жиноятлар учун олий жазо қўлланиши керак.
Сўнгги икки йилда Ўзбекистонда лазер нурларининг самолётга тўғриланиши билан боғлиқ 16 ҳолат кузатилган. Ҳолбуки, 2013 йил 1 мартидан лазерли кўрсаткич сифатида қўлланадиган портатив лазер ёриткичларини мамлакатга олиб кириш тақиқланганди.