Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка ва полиз экинлари етиштириб, косаси оқармаётган миришкорларимиз бу йил ҳам 4 миллон тоннадан кўпроқ маҳсулотлар етиштиришни мўлжаллашаётган экан. Бу борадаги ҳукумат қарорига кўра, миришкорларимизга 4 миллион тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича давлат буюртмаси белгиланган. Шундан “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси корхоналарида қайта ишлаш учун 2,2 млн тонна мева-сабзавот юборилади. Қишки мавсум учун янги тузилган “Ўзбекозиқовқатзаҳира” ассоциацияси омборхоналарига ҳосилнинг 360 минг тоннаси жўнатилади.
Шунингдек, “Ўзагроэкспорт” ташқи савдо компанияси воситасида 1,4 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот хорижга экспорт қилинади.
Иқтисодиёт вазирлиги расмий маълумотларига кўра, ўтган йили Ўзбекистонда 10128,1 минг тонна сабзавот, 1853,1 минг тонна полиз маҳсулотлари, 2746,2 минг тонна мева, 1579 минг тонна узум етиштирилган.