14 April 2016
20:47 -
Божхоначиларимиз хорижга чиқиб кетаётган 70 минг долларнигина ушлаб қолишибди
Ўзбекистон давлат Божхона қўмитасининг матбуот хизмати йилнинг биринчи чорагида божхоначилар мамлакат аэропортларидан хорижга олиб чиқилаётган қиймати 212 миллион сўмлик (70 минг АҚШ долларига тенг) хорижий валютани ушлаб қолганини маълум қилган. Ўз-ўзидан тушунарлики, пистафурушларнинг маблағига тенг бу суммани ушлаб қолган божхоначилар ўзларининг мавжудлигини кўрсатишмоқчи. Аслида эса контрабанда йўли билан олиб чиқиб кетиладиган миллионларга эшик очиқ, буни ҳеч ким божхоначилардан сўраб ҳам ўтирмайди.
Маҳаллий матбуот келтираётган хабарга кўра, қонун бузилишига оид 58 та ҳолат қайд этилган ва хориж валютаси аксарият ҳолларда Олмаота, Минск, Екатеринбург, Новосибирск, Бангкок йўналишларида учаётган фуқаролар томонидан содир этилган.
Ўзбекистонда мавжуд қонунчиликка биноан мамлакатдан ҳатто ўз пешона теринг билан топган бўлсанг ҳам 2 минг АҚШ долларигача бўлган хориж валютасини олиб чиқиш мумкин ва бу сумма божхона декларациясида кўрсатилган бўлиши лозим.