12 April 2016
22:27 -
Россия иқтисодининг чўкиш даражаси бу йил кутилгандан ҳам кўпроқ бўлади, Ўзбекистонни ҳам уради
Халқаро Валюта Фонди Россия иқтисодининг 2016 йилги аҳволи ҳақидаги ппронозларни яна ҳам ёмонлаштирди. Аввалги прогнозларда бу йил Россияда Ялпи Ички Маҳсулот 1 фоизга тушиши айтилганди, бугун тушиш 1,8 фоиз бўлиши эълон қилинди.
Аммо, 2017 йида Россия иқтисодида озгина бўлса ҳам ўсиш бўлар экан. Аммо, бу ўсишнинг даражаси ҳам аввалги прогнозлардагидан камроқ. Аввал 1 фоизли ўсиш бўлиши айтилаётганди, энди 0,8 фоиз бўлиши айтилмоқда.
Маълумки, Россиянинг иқтисоди Қрим босиб олингандан кейин Ғарб тарафидан киритилган санкциялар ва санкциялар натижасида нефтнинг нархи тушиб кетиши туфайли оқсашга бошлаганди. Президент Путин бу тушиш вақтинчалик эканлигини, яқинда ҳамма нарса жойига тушишини гапирса ҳам, турли сўровномаларга кўра, бунга россияликларнинг ўзи ҳам ишонмаяптилар.
Россиядаги кризис ўзбеклар учун ёмондир. Чунки, айнан Россияда мардикорлик қилаётган миллионлаб ўзбекларнинг Ўзбекистонга юбораётган пули билан Давлат бюджетимиз оёқда турганди. Ҳозир пул юбориш камаймоқда, бу нарса тезда бизда ҳам аҳвол ёмонлашишига сабаб бўлади.