Strategic Defence Intelligence номли гуруҳнинг кузатувларига мувофиқ, 2017-2021 йиллар давомида Ўзбекистоннинг ўз ҳарбий салоҳиятини ривжлантириш учун 11¸8 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлайди. Ҳолбуки, сўнгги тўрт йил давомида Ўзбекистон қуролли кучларига 9¸7 миллиард доллар маблағ сарфланганди.
Ширкат хулосаларида айтилишича, Ўзбекистоннинг 2012 йилги мудофаа чиқимлари 1¸8 миллиард доллардан 2016 йилга келиб 2¸1 миллиард долларга кўтарилган. Ўзбекистон эндиликда асосан жангавор вертолëт ва учқичлар¸ зирҳли техника ва кузатув воситалари сотиб олишни режалаштирган.
Хўш, бу рақамларни қандай баҳолаш керак? Маълумки, АҚШда ҳарбий соҳа учун ҳаражатлар Ялпи Ички Маҳсулотнинг (ЯИМ) 3,3 фоизни, Рссияда 5,4 фоизини ташкил қилади.
Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми халқдан бекитиб келинарди. Аммо, “Бирлик” ва “Ҳаракат”нинг аёвсиз танқидларидан кейин, бу йил биринчи марта бизда ЯИМ 59 млрд эканлиги эълон қилинди. Демак, Ўзбекистонда ҳарбий бюджет ЯИМнинг 3 фоизи атрофида экан. Аммо, натижа қани? Ўзбекистоннинг қуролли кучлари қандай аҳволда? Бу саволларга ҳозирча жавоб йўқ.
“Ҳаракат”нинг фикрича, ҳарбий соҳадаги аҳвол, бошқа ҳамма соҳаларда каби, аянчли аҳволд. Буни ҳаммага фактлар билан кўрсатиб бериш “Ҳаракат”нинг навбатдаги вазифаларидан бири бўлиши керак. Ислом Карим режимини ЯИМ ҳажмини эълон қилишга мажбур қилдикими, ҳарбий соҳадаги аҳволни ҳам очиқлашга мажбур қиламиз.