17 March 2016
15:50 -
Қозоғистонда муҳтожларга бепул нон тарқатилмоқда, Ўзбекистонда эса муҳтожлар йўқ

Ўзбекистонда эса муҳтожлар, яъни аҳолининг кам таъминланган қатлами йўқ: ҳамма бой, ҳамма фаровон. Тадбиркор бепул нон тарқатса, унинг ўзи панжара ортида нонга зор бўлади. Ҳар ҳолда сиёсат шундай. Дунёда энг кўп йўқсиллар яшаган Совет замонида ҳам шундай эди. Аслида эса Ўзбекистонда бепул нон бурчаклари очилса ва Ўзбекистонда ўртача ойлик Қозоғистондан 8 баравар кам эканлиги, ўзбек профессорлар қозоқ дворникларидан кам маош олишлари ҳисобга олинса, шубҳасиз, турнақатор навбатлар юзага келади. Бу ерга ҳам коррупция аралашади. Нон “бепул нон” истаганларга етиб ҳам бормайди.