16 March 2016
17:25 - Россияда ўзбеклар ва тожиклар ўзаро муштлашди
Ўрисларнинг “Интерфакс” агентлиги хабарига кўра, Москва жанубида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув бўлди. Россия Ички ишлар вазирлигига 14 март куни Кавказ бульварида бўлган муштлашувда 50 нафар меҳнат муҳожири иштирок этганини тасдиқлади. Муштлашув сабаблари маиший характерга эга бўлиб, ҳозирда полиция томонидан муштлашувда иштирок этган 28 одам қўлга олинган.

Маълум бўлишича, шу йилнинг 15 февралида ҳам Москванинг жануби шарқидаги ётоқхоналарнинг бирида ўзбек ва тожик мардикорлари оммавий жанжал кўтаришганди. Жанжалда икки тожик қаттиқ жарохатланиб, 30 га яқин муҳожир полиция томонидан ҳибсга олинганди.