10 March 2016
19:44 -
Ўзбекча масхарабозлик: раҳбар ходимларнинг ахлоқ низоми кучга кирди

Қарорда фуқаро ва бошқа шахсларни асоссиз равишда ҳақаорт қилиш, сўкиш ва дўппослаш таъқиқланади. Қарор мазмунидан келиб чиқилса, бундай дашномлар асоссиз (!) равишда амалга оширилмаслиги лозим. (Демак, асосли бўлса, уриш сўкиш ва ҳатто ўлдириш ҳам мумкин - Ҳаракат). Давлат тили ўзбек тили бўлган мамлакатда қарорнинг ўзбекча нусхаси ҳозирча йўқ, унинг Адлия вазирлигидаги варианти рус тилида бўлиб, таъкидлаганимиздек, уни ҳукуматнинг селектр мажлисларида раҳбарларнинг онасини сийлайдиган Шавкат Мирзиё имзолаган.