09 March 2016
02:18 -
Ислом терроризми Исроилда ҳам битмайдиган кўринади: Пичоқли террорист араб Тел-Авивда 1 кишини ўлдирди, 10 кишини яралади

Филистин агентликларига кўра, бу - Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида яшовчи, 22 ёшли йигит экан.
Jerusalem Post газетасида айтилишича, пичоқли ҳужумлар Тел-Авивдаги Перес Тинчлик Саройида АҚШ Вице-президенти Жо Байден ва Исроил Президенти Шимон Перес учрашувининг бошланиш дақиқаларида, учрашув жойидан 1,5 километрча нарида юз берган. Табиий, Жо Байден дарҳол бу террористик ҳужумларни қораловчи баёнот эълон қилди.
Эслатиб ўтиш керакки, ўлимчи-террористлар бундан 10 йилча аввал айнан Исроилда пайдо бўлишган ва одамлар тўпланадиган жойларда, автобусларда, ҳатто ўқувчиларни ташийдиган автобуслар олдида ўзларини портлатиб, ўзлари билан камида 5-6 яҳудийни ўлдиришганди.
Ўшанда “Ҳаракат” шундай таҳлил берган: “Исроил яқин орада шундай қиладики, ўз-ўзини портлатиб, ўзи билан билан бир нечта яҳудийни ўлдириш истагида бўлган миллионлаб араблар ўзларини портлатиш учун жой тополмай қоладилар. Филистиннинг мустқиллиги учун бошқача йўллар қидириш керак.”
Ҳамма нарса биз айтгандек бўлди, Исроилда терактларнинг олди олинди. Мана, 10 йилдан кейин бир бечора араб жон аччиғида пичоқ билан ҳужум қилиш йўлини топибди. Бундай йўл билан ҳам узоққа бориб бўлмайди. Араблар ақл билан яшашга ўрганишлари керак.