08 March 2016
21:38 -
Бешариқда миршаб тадбиркорни отиб ўлдирган
“Озодлик” радиосининг ўз манбаларига таяниб хабар қилишича, Фарғона вилояти Бешариқ тумани Ички ишлар бўлимининг катта лейтенанти маҳаллий тадбиркорлардан бирини отиб ўлдирганликда гумонланиб, ҳибсга олинибди. Тергов маълумотларига кўра, исми ошкор қилинмаётган 29 яшар милиция ходими жиноятини яшириш мақсадида тадбиркорнинг мурдасини майда бўлакларга бўлиб, сувга оқизиб юборган.
Радио респондентига кўра, туман ИИБнинг Жиноят қидирув бўлими ходими 6 март куни тадбиркор билан ўзаро жанжаллашиб қолади ва ёнидаги ўқ отар қуролидан тадбиркорга қарата бир неча марта ўқ узади. Сўнгра жиноят изини яшириш мақсадида марҳумнинг таналарини бўлаклар сувга оқизади.