03 March 2016
08:46 -
Россияда ҳар куни 6 бола оддий зўравонлик билан ўлдириларди, энди исломийси ҳам қўшилдими?

Валентина Матвиенко 29 февраль куни Москвада ўзбекистонлик аёл Гулчеҳра Бобоқулова тарафидан боши кесилган 4 яшарли қизалоқни тилга олмаса ҳам, ҳамма тушунадики, бу мақола айнан ўша даҳшатли воқеа таъсирида ёзилган.
Россияда ҳар куни 9 бола ўлдирилар экан, ўша 4 яшарли қизалоққа сал кам 2 йилдан бери боқимчилик қилаётган ўзбекистонлик аёлнинг қотиллиги бунчалик эътиборга лойиқ бўлмаслиги керак эди. Бўлаётганининг сабаби эса, Гулчеҳра Бобоқулова қизалоқнинг калласини метро станцияси олдида ҳаммага кўрсатиб, “Оллохи акбар” деб бақиргани эди. Ҳозир яна бошқа тафсилотлар маълум бўлди.
Гулчеҳра Бобоқулова исми айтилмаётган тожикистонлик одам билан эр-хотиндек яшар экан. Бу одам ислом экстремисти эканлиги, айнан у Бобоқуловани ислом фанатигига ва қотилга айлантиргани айтилмоқда. Полиция ҳозир уни қидириш билан машғул.
29 февралдаёқ полиция тарафидан қўлга олинган Бобоқулова кеча Москвадаги судлардан бирининг қарори билан 2 ойга ҳибсга олинди.
Ҳеч мақтанишни истамаймиз, дейди мухбиримиз, аммо “Ҳаракат” яна ҳақ бўлиб чиққани ҳақиқатдир. Айнан “Ҳаракат” бу даҳшатли воқеадан кейин дарҳол эълон қилинган хабарида Гулчеҳра Бобоқулова исмли бу аёл ислом динимизнинг фанатиги бўлганини тахмин қилар экан, оддий диндор билан фанатикнинг фарқига бориш кераклигини, бу воқеа Ислом динининг обрўсига яна бир зарба бўлиши муқаррарлигини ёзган эди.
Расмда – Бобоқулова судга олиб келинмоқда.