
Машҳур Forbes журнали дунё бойларининг бу йилги рўйхатини эълон қилди. Мана шу рўйхатдаги баъзи одамлар ва уларнинг бойликлари:
1. Билл Гейтс (Bill Gates, АҚШ, 60 ёшда, ўтган йили ҳам 1-чи ўринда эди), бойлиги - $75 млрд (ўтган йили $79,2 млрд эди). Уни расмда кўрмоқдасиз.
2. Аманико Ортего (Amancio Ortega, Испания, 79 ёшда), бойлиги - $68.2 млрд.
3. Уоррен Баффет (Warren Buffett, АҚШ, 85 ёшда, ўтган йили ҳам 3-чи ўринда эди), бойлиги - $72,7 млрд.
6. Facebook асосчиси ва эгаси Марк Цукерберг (Mark Zuckerberg, АҚШ, 31 ёшда), бойлиги - $46.7 млрд.
13. Google эгаси Сергей Брин (Sergey Brin, АҚШ, 43 ёшда), бойлиги - $35 млрд.
23. Жорж Сорос (George Soros, АҚШ, 85 ёшда), бойлиги - $24.9 млрд.
63. Михаил Фридман (Россиянинг бу йил биринчи марта 1-чи ўринга чиққан бойи, 51 ёшда), бойлиги - $13.3 млрд.
73. Алишер Усмонов (Ўзбек аслли Россиянинг 2-чи ўриндаги бойи, ўтган йили 3-чи ўринда эди, 62 ёшда, дунё рўйхатида ўтган йили 71-чи ўринда эди), бойлиги - $12.5 млрд (ўтган йили $14,4 млрд эди, яъни бойлиги бир оз тушган бўлса ҳам, 3-чидан 2-чи ўринга кўтарилди. 2014 йили у 20 млрд бойлиги билан Россияда биринчи ўринда эди).
78. (ўтган йили 60-чи ўринда эди) Владимир Потанин (Россиянинг ўтган йилдаги 1-чи бойи, 55 ёшда), бойлиги - $12.1 млрд (ўтган йили $15,4 млрд эди).
298. Бидзина Иванишвили (Гуржистоннинг хўжайини, 60 ёшда), бойлиги - $4.8 млрд (эслатиб ўтиш керак, Гуржистоннинг йиллик бюджети унинг бойлигидан кам).