19 February 2016
22:40 -
Қизиқ: Гуржистон, Туркия ва Озорбайжон ташқи ишлар вазирлари Тбилиси декларациясини имзоладилар

Табиий, Қорабоғ, Абхазия ва Жанубий Осетия конфликтлари алоҳида тилга олинган, уларни ҳал этишда давлатларнинг мустақиллиги ва ҳудудий бутунлиги принципига асосланиш кераклиги урғуланган.
Декларацияда булардан ташқари Каспий денгизи бўйидаги энергоресурсларни Озорбайжон, Гуржистон ва Туркия орқали Ғарбга етказиш билан боғлиқ бўлган лойиҳаларда ҳамкорлик қилиш масаласи тилга олинган.
Бу уч мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари навбатдаги учрашувни шу йил Озорбайжонда ўтказишга келишганлар.