03 February 2016
15:55 - Давлат тадбирларида иштирок этмаган хонандалар огоҳлантирилди
“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳукумат томонидан амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирларида иштирок этмаган таниқли хонандалар Жасур Умиров, Абдували Ражабов, Ойбек Алимов, Нигора Исмаилова ва Умида Ходжаевани жиддий огоҳлантирган. “Ўзбекнаво”га кўра, улар бундай ўзбошимча хатти-ҳаракатларини давом эттиришса, фаолиятга рухсат берувчи тегишли лицензиядан маҳрум қилинади.

Шунингдек, хонанда Дилфуза Исмаилова эса ижтимоий тармоқларда тарқалган бир қанча суратлари туфайли хаонандалигидан маҳрум қилиниш арафасида, дейди “Ўзбекнаво” мулозими.