
1929 йилдан бери Лос-Анжелос шаҳрида ҳар йили февраль ойнинг охири – март ойининг бошларида дунёнинг энг машҳур “Оскар” кино-мукофотини топшириш маросими бўлади. Бу йил “Оскар” атрофида катта жанжал чиқди. Сабаб – бу йилги мукофотга номзодлар ичида қора танлилар йўқлиги.
Бир қатор кино юлдузлари, улар ҳам қора танлилар, мукофот бериш маросимини бойкот қилишларини билдирдилар. Бу соҳанининг ишини яхши биладиганлар эса, жанжал ҳеч нарсани бузолмаслигини, мукофотлар бор номзодлар ичидан танланганларга топширилишини айтмоқдалар.
Табиий, бу каби мукофотлар беришда субъективлик ҳар доим бўлган ва бўлади. Бу каби мукофотларни, спорт ўйинларида каби, аниқ натижалар асосидан белгилаб бўлмайди. Қора танлиларнинг ғазаби ҳам субъективликдан бошқа нарса эмас.