27 January 2016
21:32 -
Ислом Карим учун кутилмаган хабар: Украина-Ўзбекистон эркин савдо битими у тарафдан тасдиқланди

Мазкур битим қарийб 5 йил аввал тузилган бўлиб, уни ратификация қилиш Украинадаги ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарор эмаслиги ҳамда Ўзбекистон томонидан бир қанча ҳуқуқий акстларнинг қабул қилинмагани туфайли ортга сурилиб кетди. Аммо Европа Иттифоқига кириши муқаррарлашаётган Украина билан эркин савдо ҳудудини яратиш Ўзбекистон учун ҳар жиҳатдан фойдали эканини таъкидлаш зарур, дейи мухбиримиз.
Аммо, масаланинг бошқа тарафи ҳам бор. 2011 йилда Ўзбекистон ва Украина эркин савдо ҳудуди ҳақидаги биримни имзолаганда Украинадаги конфликт йўқ эди, бу конфликт туфайли Россия-Ғарб совуқ уруши бошланмаган, Россия Украинани изоляция қилиш билан машғул бўлмаган эди. Бугун Россия Украина Радаси тасдиқлаган битимдан жиғи-бийрон бўлиши муқаррар. Шубҳасиз, Кремлдан Оқ Уйдаги малайларига телефон қилишади, Ўзбекистон бу битимни амалда ишга туширмайди. Агар у ҳали Олий Мажлис тарафидан ратификация қилинмаган бўлса, қилинмасдан қолдирилади.