27 January 2016
21:08 -
Ўзбекистон коррупция даражаси пасайдими?!

Мавжуд режимнингқўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бщлган Кун. Уз веб нашри дарҳол бу ижобий ўзгариш ҳақида хабар қилди. Аммо шуни ҳам таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ўтган йили 175 мамлакат орасида 166-ўринни эгаллаганди, бу йил эса 168 давлат ичида 153-ўрин, яъни вазият ўтган йилгидан деярли ўзгармаган. Қолаверса, аввалги хабаримиздан кўриниб турибдики, Ўзбекистон эркинликлар соҳасида, демак, демократиянинг ривожланиш даражаси бўйича дунёда охирги ўринда турибди. Демократия йўқ жойда коррупция прницип ўлароқ камайиши мумкин эмас.
Дарвоқе, Transparency International тузган рўйхатга кўра постсовет мамлакатлари ичида фақат Туркманистондан олдиндамиз. Рўйхатнинг бошини эса, Дания, Финляндия, Швеция ва Янги Зеландия эгаллаган.