20 January 2016
20:09 -
Жаҳон Банки Ўзбекистонннинг иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшмоқчи, бу яхши хабар

Мамлакатимиз ва нуфузли молия муассасаси томонидан имзоланган 2016-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик стратегияси доирасида Жаҳон Банки январь ойида Ўзбекистонга 3,5 -4 миллиард долларлик кредит бериши кутилмоқда. Фуқаролик жамияти вакиллари ва айрим халқаро ҳуқуқ ҳимоячи ташкилотлар томонидан болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат борасида кўтарилаётган шов-шувли баёнотларнинг эса, банк учун бир тийинлик қиймати йўқ.