20 January 2016
15:10 -
Евро ва доллар қаршисида рублнинг дабдаласи чиқмоқда

Аммо, Мрсква биржасида рублнинг курси доллар ва еврога нисбатан бундан ҳам ёмон аҳволда: $1 = 80,017 рубль ва €1= 87,566 рубль.
Рублнинг бундай аянчли аҳволининг асосий сабабчиси нефтнинг нархидир. Масалан, Нью-Йорк биржасида WTI маркали нефтнинг бир барели нархи $27,51 га, Лондон биржасидаги ICE маркали нефтнинг нархи $27,97 га тушди.
Ғарб Эронга қарши санкцияларни бекор қилгандан кейин, бу мамлакат Европа бозорида нефтни бозор нархидан 4,85 доллар арзонга сотмоқда ва 6,55 доллар арзонга сотишга ваъда бермоқда. Эрон ҳозир ўзининг асосий душманига айланган Саудия Арабистонининг нефть бозоридаги ролини камайтириш учун бундай ҳаракат қилмоқда ва истар-истамас дўсти ва ҳамкори Россиянинг оёғидан урмоқда.