14 January 2016
21:29 -
Отабек Мусаев “Ўзбеккино”га директор этиб тайинланди, у актёр сифатида тамом бўлдими?

Отабек Мусаев аввал Ўзбекистон Спорт киноси ва телевидениеси федерацияси раҳбари ва Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. 2015 йилнинг сентябрь ойидан бошланган тафтишлардан сўнг “Ўзбеккино” раҳбари Жаҳонгир Қосимов ҳамда агентликнинг бошқа раҳбарлари ишдан олинган, айримлари жавобгарликка тортилган.
Отабек Мусаев 3 йил Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари бўлди, аммо кўзга кўринадиган биронта иш қилолгани маълум эмас, энди “Ўзбеккино”да нима қилади? У талантли киноактёр эди, балки, актёрлигини давом эттирса миллат учун фойдалироқ бўлармиди?