08 January 2016
09:11 -
Путин Россияни динийлаштирмоқда, бу ўлимни тезлаштиришдир

Кеча Москва ва бутун Русия патриархи Кирилл православлар 7 январда нишонлайдиган Исо пайғамбарнинг туғилиш куни муносабати билан "Россия 1" теелканалига интервью берар экан, “ўлимга ҳам олиб келиши мумкин бўлган ҳарбий ҳаракатларда (урушларда, деяверинг – “Ҳаракат”) иштирок этишни оқлаш мумкин” дейишгача борибди ва “адолатли уруш” ғояси айнан шу фикрга асосланганини урғулабди.
Унинг фикрича, Суриядаги урушда Россиянинг иштирок этиши – мудофа уруши бўлгани учун адолатли эмиш. Қаранг, Сурияда Россия ўз мудофааси билан шуғулланаётган эмиш.
Путин рус миллатининг миясини ювиб туриш учун, коммунистлардан фарқли ўлароқ, диндан фойдаланишга уринаётгани охир-оқибатда айнан русларнинг зарарига ишлайди. Чунки, дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилган православларни дунёвий ишларга тортиш - Россиянинг халқаро майдонда кучайишига хизмат қилолмайди, аммо Россининг ичида яқинда оёққа туриши шубҳасиз бўлган ислом экстремистлари ва террористларининг Исломни давлат дини қилиш ниятларини рағбатлантиради, холос.