04 January 2016
07:45 -
Тожикистон муфтийси: Эрон сотқинларнинг ҳамкоридир

Эрон ҳар доим ўзини Тожикистоннинг дўсти эканлигини, умумий маданият ва тил бирлиги борлигини гапирарди, дейди Саидмукаррам Абдуқодирзода, аммо конференция пайтида Эрон очиқча тожик миллати ва ҳукуматига ҳурматсизлик кўрсатди.
Тожикистонда тақиқланган Ислом Уйғониш Партиясининг раиси Муҳиддин Кабирий Теҳронда ўтказилаётган “Ислом Бирлиги” конференциясида қатнашгани ва уни Эрон раҳбари шахсан қабул қилгани ҳақида яна ўша Asia-Plus агентлигига асосланиб, “Ҳаракат” ҳам хабар қилган эди. Маълум бўлишича, у конференцияга Саидмукаррам Абдуқодирзоданинг ўзи ва Исломчилик Маркази раиси Файзулло Баротзода, яъни Тожикистон режимининг икки хизматкори ҳам қатнашаган экан.
Мана энди ўша хизматкорлардан бири бўлган Саидмукаррам Абдуқодирзода Муҳиддин Кабирийни “сотқин”, Эронни эса, “сотқинларнинг ҳамкори” дебди. Табиий, хўжайинларнинг топшириғи билан шундай деган. Куласизми, йиғлайсизми?