19 December 2015
07:06 -
Қизиқ: АҚШда 40 йилдан бери биринчи марта нефть экаспортига рухсат берилди, ўзбекларга нима?

Ўша пайтларда нефтнинг бир баррели жаҳон бозорида 10-15 доллар атрофида эди. Бу асрнинг бошларида бу нарх 100 доллардан ҳам ошиб кетди, аммо АҚШ ташқарига нефть сотмади. Мана энди нарҳ 35 долларга тушганда, АҚШ нефть сотишга қарор қилибди. АҚШнинг мақсади нефтнинг нархини яна ҳам тушириб, асосан нефть сотиш эвазига иқтисодини эплаб турган Россияга яна бир зарба бериш эмасмикан? Бу саволга жавоб йўқ.
Аммо, бу ҳақдаги хабарларда АҚШ бюджетига оид бир рақам ўзбекларнинг ҳам қизиқтириши керак. АҚШнинг 2016 йилга режалаштирилган бюджети 3,2 трлн доллр. Бизда яна 11 млрд атрофида бўлиши аниқ. АҚШнинг аҳолиси биздан 10 баравар кўп, аммо бюджет тахминан 300 баравар катта. Демак, АҚШнинг давлат бюджети Ўзбекистондан киши бошига 30 баравар катта. Ўртача ойликда ҳам шунча фарқ бўлади.