17 December 2015
    
        19:41 - 
        Қамчиқ довонида кучли қор ёғади
    
                Тошкентни водий витлоятлари билан боғловчи Қамчиқ довонидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлида 18 декабрга ўтар кечаси ҳамда 18-20 декабрь кунлари кучли қор ёғади. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди. Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати  -10 даражагача пасаяди ва музлама юзага келади. Шунингдек, кучли туман тушиши, шамолнинг тезлиги сониясига 20 метргача кучайиши, кўриш узоқлиги 50-100 метргача қисқариши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, ҳозирда довон йўлини ёпиш тадориги кўрилмоқда. Бир неча соат водий билан қатнов тўхтаб қолиши мумкин. Гидрометеорология маркази 18-20 декабрь кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйлаб қор ёғишини айтмоқда.
        
 Тошкент вақти -
 Тошкент вақти - 