15 December 2015
22:13 -
Тошкент маҳаллалари ва кўп қаватли уйларга видео камералар ўрнатилади

Маҳаллий матбуот видео-кузатув мосламаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш хизмати махсус ташкил этилган корхона ва ташкилотлар, бошқарув сервис компаниялари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан ҳар бир хонадон билан тузиладиган шартномалар асосида ташкил этилиши белгиланиши ҳақида ёзди. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосарлари бошчилигида ишчи гуруҳи тузилиб, кўп қаватли уйларда, маҳалла ва мавзеларда видео-кузатув мосламалари ўрнатиш ишларини ташкиллаштирилади.
Видео-кузатув мосламаларини ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ишлари грантлар, тижорат банкларининг кредитлари ва аҳоли маблағлари эвазига амалга оширилади.