11 December 2015
03:28 -
Росстат: Россияда камабағаллар сони ўтган йилга нисабатан 2,3 миллионга ортган. "Ҳаракат": Ортиш давом этади, натижа бутун дунё учун ёмон бўлиши мумкин

Кабағаллик даражаси ўтган йили 12,6% экан, ҳозир 14,1% бўлибди. Маълумки, Россия бюджети даромадининг катта қисми нефть, газ ва бошқа табиий бойликларни сотиш ҳисобига тўлатиларди. Ғарбнинг санкциялари натижасида нефтнинг нархи 2 баравардан кўпроққа тушиб кетди. Даромад кам экан, ҳаражат ҳам камайтирилади, одамлар камбағаллашаверади. Бундан ҳам муҳими, Россия дунёдаги стратегик ўрнини йўқотади.
Шундай экан, Владимир Путиннинг бу оғир иқтисодий аҳволдан чиқиш учун жаҳоннинг энг катта нефть заҳираларига эга бўлган Яқин Шарқда кучли мақега эга бўлиш ва нефть нархини ўрнатишда ҳал қилувчи роль ўйнаш ҳаракатига тушганини, тўғрироғи, Суриядаги урушга кун сайин чуқурроқ кириб кетаётганини тушунса бўлади. У аввалига Ғарб билан алоқаларини бузишга бошлаган Туркиянинг исломчилар ҳокимиятига ҳам орқа қилмоқчи бўлди. Аммо, кутилмаганда Туркия айнан Россияга қарши чиқиб, Ғарб билан алоқаларни тиклаш йўлига ўтди.
Демак, Путин яна боши берк кўчада. У кеча қаердадир гапирар экан, биз ҳеч қачон ядровий қурол ишлатишагача етиб бормаймиз деб қолди. Ҳеч шубҳасиз, у ядровий қуроли борлигини эслатиш мақсадида огоҳлантириш каби гаплар гапириб қолган. У боши берк кўчадан чиқолмаслиги тушуниб етган куни ядровий қурол ишлатишни ўйлаб қолиши туган гап.
Буни яхши тушунган Ғарб турли дипломатик ўйинлар билан Путинни юмшатиб туриш сиёсати олиб бораётгани ҳам кўриниб турибди. Аммо, дунё жарлик ёқасига келиб қолгани шубҳасиз.