25 November 2015
19:47 -
ЕИ сиёсий мулоқотларда Ўзбекистонни сиёсий маҳбусларни озод қилишга чақирди

Шунингдек, европалик дипломатлар гуруҳи мулоқот давомида мамлакат ҳукуматини матбуот, фуқаролик жамияти ҳамда диний гуруҳларга нисбатан қўллаётган чекловларини юмшатишга ундади. Ўзбекистон Адлия вазири Музроб Икромов етакчилик қилаётган мамлакатимиз делегациясининг бу чақириқларга муносабати маълум эмас.
Инсон ҳуқуқлари бўйича ЕИ-Ўзбекистоннинг анъанавий йиллик мулоқотининг навбатдаги босқичи кейинги йили Брюсселда ўтказилиши айтилди.