03 November 2015
21:21 -
Ўзбекистоннинг 2016 йилги давлат бюджети 16 миллиард АҚШ долларига яқин бўлади, бу пул билан ўзбеклар ҳаёт кечиролмаслиги аниқ

Ўзбекистон Парламентига тақдим этилган бюджет лойиҳасида қайд этилишича, 2016 йилда бюджетнинг даромад қисми 40,5 триллион сўм (ЯИМнинг 18,4 фоизи даражасида), чиқим қисми 42,7 триллион сўм (ЯИМнинг 19,4 фоизи даражасида) режаланган.
Таққослаш учун айтиш керакки, мазкур маблағ Испаниянинг “Реал”, “Барселона” ва Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клублари бюджетига тенгдир. Ўзбеклар бундай бюджет билан ҳаёт кечиришлари мумкин эмас, яхшиямки чет элларда қуллардек ишлаётган ва Ўзбекистондаги оилаларига пул юбораётган ватандошларимиз бор.