29 October 2015
08:20 -
Рефат Чубаровни ҳибсга олиш учун Қримга киришга рухсат беришди

Аммо, кеча қизиқ воқеа юз берди. Қримнинг прокурори Наталья Поклонская Руфат Чубаров учун Россияга кириш тақиқи бекор қилинганини билдириб, тергов органлари уни кутишаётганини эълон қилди.
Рефат Чубаровнинг айтишича, Симфарополда унга қарши Россиянинг бутунлигига таҳдид солувчи чақириқлари туфайли жиноий иш очилган ва уни ҳибсга олиш ҳақида сиртдан ҳукм ҳам чиқарилган.
Руслар шундай қилиб, бир ўқ билан икки қушни уришмоқчи. Энди Рефат Чубаровни Қримга киритмаслик қарори йўқ, аммо у қамалишни истамайди ва ўзи Қримга бормайди. Иккинчи тарафдан, у Қримга борса, дарҳол қамоққа ташланади.